Cadena Cope: Неймар «Реал»га ўз хизматларини таклиф қилди
Cadena Cope томонидан хабар қилинишича, "Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг агентлари Мадриднинг "Реал" клуби билан алоқага чиққан ва уни сотиб олишни таклиф қилишган.
Неймарнинг трансфери 192 миллион еврога баҳоланган. Хабарда айтилишича, "Реал" ҳозирча бу таклифга жавоб бермаган. Чунки таклиф клуб раҳбарияти учун шубҳали кўринмоқда.
"Реал" раҳбарияти Неймар шу йўл билан "Барселона" раҳбариятидан кўпроқ пул талаб қилишни режалаштирганини таҳмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Неймарнинг отаси ўғли ҳеч қачон "Реал"да ўйнамаслигини айтган эди.
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон ўз ўрнини ўзгартирмади
ФИФА расмий сайти бугун дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси янги рейтингда ўз ўрнини ўзгартирмади ва 66-поғонада қолди. Бироқ терма жамоамиз ҳисобидаги очколар 5тага камайганини таъкидлаш лозим.
ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичида биз билан бир гуруҳдан ўрин олган терма жамоаларга қарайдиган бўлсак:
- Эрон 3 поғона юқорилади ва 39-ўринга чиқиб олди. Форслар Осиёнинг энг яхши терма жамоаси бўлиб туришибди.
- Жанубий Корея 4та ўрин "сакради" ва топ-50га киришга муваффақ бўлди.
- Хитой терма жамоаси ҳамон 81-ўринни банд этиб турибди.
- Қатар бир поғона пастлади ва 84-ўринга жойлашди.
- Сурия эса бирданиг
Расман. Илкай Гюндоган «Манчестер Сити»га ўтди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Манчестер Сити"га ўтди. Бу ҳақида расмий маълумот берилган.
Йигирма беш ёшли футболчи "шаҳарликлар" билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Бироз вақт муқаддам Гюндоганнинг трансфер нарҳи 26 миллион евро экани хабар қилинган эди. Бу қиймат футболчининг қай даражада муваффақиятли ўйнаб кетишига қараб 29 миллион еврога қадар кўтарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячининг жароҳати бор ва Гюндоган Европа чемпионатида иштирок эта олмайди. Боз устига у янги мавсумнинг бошида ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин.