Жаннатдан келтирилган кафан
Хадича разияллоҳу анҳонинг дардлари оғирлашгач, расулуллоҳга шундай деб васият қилдилар:
Эй Расулуллоҳ! Васиятимни эшитинг. Биринчи васиятим, мен сизга муносиб хизмат қила олмадим, ҳаққингизни адо этишда қусурларга йўл қўйдим, мени афв этинг, дедилар. Расулуллоҳ: ундай деманг, мен сиздан ҳеч қандай қусур кўрмадим. Аксинча, сиз мени хонадонимда кўп қийинчилик кўрдингиз, бор мол-мулкингизни Аллоҳ йўлига бағишладингиз, дедилар.
Иккинчи васиятим, мана бу қизимга яхши қаранг, деб Фотимага ишора қилдилар. У ҳали кичкина, уни ҳеч ким хафа қилмасин.
Учинчи васиятим, мен қабрдан қўрқаман. Шунинг учун сизга биринчи марта ваҳий келганда кийган кийимингизни менг