МУХОКАМА УЧУН МАВЗУ
САЛОМГА АЛИК ОЛИШ МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР
Салом иймоннинг камоли, Исломнинг
шиоридир. Салом Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг суннатлари, улуғларнинг
одатидир. Салом инсон маънавияти кўзгуси,
тинчлик элчиси, меҳр-муҳаббат гаровидир.
Салом дўстлик аломатидир. Салом инсоний
алоқаларни мустаҳкамловчи метин арқондир.
Салом яхшиликлар дебочасидир. Салом
бўлмаса, дунё зиндондир. Жаннат ҳам салом
билан ободдир. Салом жаннат аҳлининг
сўрашишидир. Чунки Салом Аллоҳ азза ва
жалланинг гўзал исмларидан биридир.
САЛОМНИНГ МА'НОСИ
«Салом» калимаси «ислом» сўзи билан
ўзакдош бўлиб, араб тилида у «саломатлик»,
«тинчлик-омонлик», деган маъноларни
анла