Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
“Намозда ўқишим учун менга бир дуо ўргатинг”, - деб сўрадилар. Шунда Расули акрам алайҳиссалом Абу Бакрга қуйидаги дуони ўргатдилар.
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, даргоҳингдаги (улуғ) мағфират-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи Раҳмли Зотсан!” (Бухорий ривояти).
Эътибор берайлик, Пайғамбаримиз бу калималарни кимга ўр