Гадомизми, шохмизми,Аллохга бир бандамиз.
Осмондами, ердами ,жон омонат тандамиз!
Ойга чўзманг қўлингиз,ойни қучмок бизгамас.
Кампир ёки чол бўлиш,хар бир ўғил қизгамас!
Ғийбат килманг не керак жаннат, дўзах бор ахир.
Нолийверманг хаётдан, дунё шундай тор ахир!
Сиз бандасиз, мен банда омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш накд, ғанимат хар онимиз!
Аллох берса шукр денг,бермаса йук начора.
Дунё шундай яралган, кимда бор, ким бечора!