Кунлар ўтиб бир пасда
Ҳужжати тугаб қолди
“Где документ” дея
ФМС сўраб қолди...
Нима қилсин бечора,
Энди кирдику ишга,
Уйига қайтай деса
Ҳали анча бор қишга...
Тунда уйқуси қочиб
Ётиб чора излади:
“Чегарага бораман”
Деб шу йўлни кўзлади.
Муҳожирга энг осон,
Мана шундай бор чора,
Икки кунлик йўл экан,
Эҳ майлида начора...
Ўн беш киши бир бўлиб,
Улов топишди бирга,
Иш куни тугаб тунда
Чиқишди сўнги йўлга
Тим қоронғу, катта йўл,
Мошинлар ғув-ғув ўтар,
Ҳали ҳеч ким билмасди
Олдинда нима кутар...
Ҳамма бирдек чарчаган,
Уйқуга кетди кўзлар,
Фақат шофер бедор,
Ўзига ўзи сўзлар:
“Эҳ ишқилиб менга ҳам,
Уйқу ғолиб келмасин,
Бир зумлик мудроқ яна
Бало олиб келмасин”
Лекин барибир чарчоқ,
Айтдида ўз сўз