Дунё ҳожатларини унинг эгасидан сўрашга ҳаё қиламан.....
Умавий халифаларидан Сулаймон ибн Абдулмалик Маккага ҳажга келди. Байтуллоҳни тавоф қилиб юриб Солим ибн Абдуллоҳни (Ҳазрат Умарнинг набиралари) бир чеккада каъбага қараб хушуъ билан ўтирганини кўриб қолди. У Қуръон тиловат қилган кўйи йиғлар, кўз ёшлари икки кўзидан булоқдек оқар эди.
Халифа тавофдан бўшаб, икки ракат намоз ўқигач, Солим ўтирган тарафга борди. Одамлар уни кўриб йўл бўшатдилар. Унинг яқинига ўтирди. Солим буни сезмади ва унга қарамади. Чунки у ўзи билан машғул, зикрга чўмган эди. Халифа Солимни тиловат ва йиғидан тўхташини кутиб, кузатиб турди.
У тўхтагач, салом берди. Аликдан сўнг халифа паст овозда: "Ҳазрат,