Фарғона вилояти тарихи ва маданият давлат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва дунё карикатурачи рассомлар иттифоқи аъзоси Маҳмуджон Эшонқуловнининг "Карикатура-кулдиради, куйдиради" номли ижодий кургазмаси очилди. Ушбу тадбирда Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, рассомнинг устозлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.