#Зулфиқор
Қонунлар жамият фаравонлиги учун хизмат қилиши керак. У жамиятни, унда яшовчи инсонларнинг ҳадлари чегарасини кўрсатиб қўйиш орқали халқни муайян текисликда ушлаб туради. Қонунлар ишлаб чиқишда жамоанинг иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки бир киши томонидан чиқарилган қарор (ёки қонун) қайсидир инсоний хоҳишга тобе бўлиб қолади. Кўпчилик томонидан баҳс- мунозаралар билан қабул қилинган қонун, пахсага қилинган лой сингари тепилади- тепилади алал-оқибат пишади. Фаразим бўйича биздаги айрим қонунлар амал қилиш муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ҳозирда интернетда "вайнер", " тик токкер" ва балойи баттарлар кўпайиб кетган. Бу қатламнинг асосини асосан ёшлар ташкил қилад