-- ГУМОН хақида ....
--
Ҳақиқий мўминнинг амаллари Аллоҳ таоло ҳақида гўзал гумон қилганлиги учун ҳам гўзал бўлади. Мунофиқники эса аксинча, Аллоҳ таоло ҳақида бадгумонлиги сабаб амаллари ҳам ёмон тарафга қараб кетаверади.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
Шарҳ: Юнус алайҳиссаломни кит ютиб юборганида, Роббилари ҳақида ёмон гумон қилмадилар, китнинг қорнида бўлган ҳолда: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди (Анбиё сураси, 87-оят). Натижада, Аллоҳ таоло нажот берди.
Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши Аллоҳ таолонинг шариатда жорий қилган ҳукм, буйруқ ва қайтариқлари ҳақида доимо яхши гумонда бўлади. Аллоҳ таоло нимага буюрган бўлса, албатта, ўша нарсада