Эр-хотинлик ришталарини мустаҳкамлаш йўллари
Эр-хотин ўртасидаги алоқалар мустаҳкам боғланиши учун шариат кўплаб кўрсатмалар берган. Улар қуйида баён қилинади:
1. Никоҳдан олдин икки ёш бир-бирларининг хулқ-атворлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлишлари лозим. Келишмовчилик ва турли зиддиятлар чиқмаслиги учун қиз ва йигит бир-бирларининг оилавий муҳитлари, табиатлари билан танишиб, бири иккинчисини кўриб, хотиржам бўлиб, маслаҳатлашганларидан кейин истихора қиладилар;
2. Никоҳдан кейин эркак кишига қуйидагилар тушунтирилади. Аллоҳ таолонинг раҳмати ила никоҳ риштаси боғланди. Аллоҳ таоло томонидан бўлган ҳар бир ишда бахт ва саодат бор деб билиб, турмуш ўртоғи билан яхши муомала қил