Солиҳа турмуш ўртоғи истайман...1 кисм Ëшим 25да. Уйланиш вақти ҳам келди. Кунларнинг бирида онам шу ҳақда гап очди. Мен “солиҳа қиз бўлса бўлди, уëғи бир гап бўлар” дея ўйлардим. Қариндошларимиздан бирининг айтишича, қўшнилари жуда ҳам диндор экан. Қизнинг ота-онасидан ҳам диндорроқ эканини эшитиб, қувондим. Онамга “Майли, борайлик, гаплашиб кўрайлик” дедим. Олдин ота- онаси билан гаплашдим. Тўғрироғи мен гапирмадим, тинимсиз улар гапирди, мен эшитдим. Ҳайрон қолганимдан ҳеч нарса дея олмадим. Қиз базмига энг олди санъаткорлар чақирилар экан. Тўйда ҳам худди шунақа бўларкан. Уйга энг қиммат мебеллар олинаркан. Машина ҳам энг сўнгги модел бўлиши керак экан, чунки қўшниларининг куëви куни кеч