Марҳум устозимиз Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг кароматларидан (1)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.
Тарихда сон-саноқсиз алломалар ўтганлар. Уларнинг қарийб барчалари буюк мақом мартабаларга эришиб, халқнинг, мўъмин мусулмонлар ва уламоларнинг пешволарига айланишлари учун биринчи ўринда ота-оналари, сўнгра бир неча етук устозларнинг кўп йиллик заҳмати, сабру матонати ва меҳнати керак бўлади. Албатта, мазкур инсонларнинг барчаси ҳам ўзларининг ана шу меҳнати, чеккан заҳмати, сабру матонатининг самарасини ўз шогирдларида тўлалигича намоён бўлишини истайд