Жисмим ичра авжланар сир дард.
Ойдан ошмай жон олмоғи шарт.
Кўзингизни намлатган номард.
Мен дардманни кечиринг Она.
Кундан кунга кетиб борар хол.
Гўр ўйидан ортмас шум хаёл.
Сўнги байтим шудир эхтимол.
Мен дардманни кечиринг Она.
Хиралашган шифтдаги чироқ.
Дўстлар қани, бўлишди йироқ.
Ўлмасликни хохлайман, бироқ...
Мен дардманни кечиринг Она.
Ўғил уйлаб томин ёпмаган.
Омад оқсоқ, хеч чопмаган.
Сизга деса фурсат топмаган.
Мен дардманни кечиринг Она.
Хали хануз бир талай чалам.
Улгурмадим ох қандай алам.
Бор бисоти тўрт байт, бир қалам.
Мен дардманни кечиринг Она.
Санчиб тинмас кўкрак дер қафас.
Секинлашиб бормоқда нафас.
Кўзим юмуқ, чиқмай қолса сас.
Мен дардманни кечиринг Она.
Юзим силанг, кафтингиз майин.
Танда титроқ ортар он сайин.
Қоюм ўтда қолмоғим тайин.
Мен дардманни кечиринг Она.
Ўлим хақдир, у мудом ғолиб.
Хаққа қайтар қарзимни олиб.
Кетгунимча ёнимда қолиб.
Мен дардманни кечиринг Она.
Жисмим аро куч йиғар сир дард.
Хафта ўтмай жон олмоғи шарт.
Сизни менсиз қолдирган номард.
Мен шоирни кечиринг Она.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев