Сенсиз кун йўқ оғир ҳар оним,
Ахир сенсиз яшаб нетаман.
Сабр қил чида эй менинг жоним,
Бир кун сени олиб кетаман.
Тузоқ босган наҳотки йўлим,
Чўзай десам етмайди қўлим,
Ифорингдан маст бўлиб гулим,
Бир кун сени олиб кетаман.
Севгимизга ёв солди назар,
Севгим учун ақлидан озар,
Бошгинангдан сочиб тилло зар,
Бир кун сени олиб кетаман.
Ҳайрон қолар зарҳал зарига,
Дуо қил дер кекса парига,
Қўл силтайман улар барига,
Бир кун сени олиб кетаман.
Муҳаббатни мен қилдим нишон.
Муҳаббатсиз ҳаёт йўқ нишон.
Агар севсанг юракка ишон.
Бир кун сени олиб кетаман..
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ.