Дадасининг ҳидоятига сабабчи бўлган болакай
Кунлардан бир куни устоз 3-синф ўқувчиларига бомдод намози ҳақидаги ҳадисларни, ривоятларни бирин-кетин гапириб берди. Синфда ўтирган жамики болажонлар кетма-кет намознинг фазилатлари-ю, унинг аҳамиятлари ҳақида шундай саволлар беришар эдики, жавобини эшитган бутун синф ўқувчилари таъсирланиб кетишди. Айниқса, Амийн исмли болакайда бу мавзу ўзгача таассурот қолдирди. Илгари у ҳеч ҳaм бомдод намозини ўқимаганди, ҳаттоки оила аъзоларидан бирортасининг бомдод намозига туриб, уни адо этишганини билмайди.
Амийн шу ўй ва хаёллари билан уйга қайтиб, эртасига қандай қилиб бомдодга туришни ўйлай бошлади. Ўйлаб ўйига етолмай, охири туни билан ухламасликка қ