ТУЙ КЕЧАСИ Юзга упа сурмасдан, Тулин булди Зебижон. Ун саккизга кирмасдан, Келин булди Зебижон. Мен не дердим, нима дей? Олов эдик, шух эдик. Зеби билан эринмай Ун йил бирга укидик. Эски мактаб, алвидо, Хоналари тор эди. Уртамизда бир Худо, Бир сиёхдон бор эди. Мен лапашанг, албатта, Сурамадим кунглини. Ун йил укиб бир марта Ушлолмадим қулини... Ултирибман энди жим, Кекса онам олдида. Туйга мен хам борардим, Ёмгир ёгиб қолди-да!