Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
.
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз– садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз–садақа, ҳар бир таҳлилингиз («Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз)–садақа, ҳар бир такбирингиз–садақа, яхшиликка буюришингиз–садақа, ёмонликдан қайтаришингиз–садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракаат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир»,- дедилар.
(Имом Муслим ривоятлари.)
Зуҳо намози 360 садақага тенгдир
Инсоннинг жисми 360 бўғиндан иборат бўлиб, бу неъматларнинг шукронаси ўлароқ ҳар куни 360 садақа қилиш лозим бўлади.