Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Қувватли мўмин кучсиз мўминдан Аллоҳга яхшироқ ва суюклироқдир. Ҳаммасида ҳам яхшилик бор. Сенга фойдали бўлган нарсаларга тиришгин. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожизлик қилма. Сенга бирон мусибат етганда: Агар ундай қилганимда, бундай ва бундай бўлар эди, демагин. Лекин, Аллоҳ тақдир қилган ва хоҳлаган нарсасини қилди, дегин. Чунки, “агар” калимаси Шайтоннинг амалини очиб юборади».
|| Муслим ривояти ||
Инсоннинг энг катта имконияти - унинг тириклиги, ундан кейин эса соғлиги ва ақл фаросатидир! Зеро, инсон буларсиз ҳеч нарсани бажара олмайди ва ҳеч нарсага эриша олмайди ҳам.
Барчангизни янги йил байрами билан қизғин қутлайман! Илоҳим янги йил барчангизнинг хонадонингизга тинчилик, соғлик, хотиржамлик, қут-барака ҳамда оилавий бахт олиб келсин!