Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳий қилдилар – тишни эговлашдан, вашмдан, (оқ толаларни) юлишдан, икки эркакнинг кийимсиз бирга ётишидан, икки аёлнинг кийимсиз бирга ётишидан, ажамларга ўхшаб кийимнинг этак қисмига ипак улашдан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ:
«Йўлбарсни миниш». Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.
«Ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши». Чунки ўша пайтларда ҳукмдорлар ундан муҳр қўйиш учун фойдаланганлар. Ҳукмдор бўлмаган одам уни зийнат учун тақади, холос.
Уламо аҳли охирги икки нарсадаги наҳий танзиҳ, яъни тақво учун, аввалги саккизтаси эса таҳрим, яъни ҳаром қилиш учун, деганлар.
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев