---
1873 йил Хивага юришда рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Январий Алеизий Маггахен томонидан қилинган қўйидаги қайдлар юрагимни ларзага соляпди: «Амударёни кечиб, роса чарчаган эдик, агар қаттиқ қаршилик бўлса бу аҳволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор бир қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий аҳолидан озиқ овқат олиб қийналмай етиб бордик. Аскарларимиз аҳолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишди, жазирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз деган хавотирларимиз ҳам бир зумда йўқ бўлди, чунки Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди» деб ҳикоя қилади....
Ўз юртига бостириб кирган оккупантлар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик ҳарбий мухбирни жудаям тажжублантирган ўшанда. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришади ва суҳбат қуради, суҳбат жараёнида тушунадики, бу халқ сиёсатдан анча узоқ тутилгани, ўзини шахсий фикри йўқлиги, асосий ташвиши кундалик қорин ғами билан банд эканлиги, бўлиб ўтаётган жараённи мазмун моҳиятини тушунмаслиги, идрок этмаслиги, ҳукуматга нисбатан қаттиқ қўрқув ва хадик борлиги, ҳукуматга ким келишидан қатьий назар уларнинг қорин ғами муаммосини ҳал қилса бўлдилиги, бунда ҳатто ватанига бостириб келганларни ҳам қаршиликсиз қабул қилиши, уларга «нажоткор» куч сифатида қараш даражасига етиб келганини ҳайрон қолиб ёзади.
Эсингизда сақланг эй халқ , учта хонлик эгаллаб олингач, биринчилардан бўлиб хонлар ва сарой амалдорлари четга ўз жонини сақлаш учун қочган, ватан учун мардларча туриб бермаган!
Эсингизда сақланг эй амалдорлар ўша қочган хонлару амирлар алал оқибат аянчли ўлим топган
1. Қўқон хони Худоёрхон ~ Афғонистонда йўлда 1882 йилда вафот этган.
2. Хива хони Саид Абдуллахон ~ Украинада 1930 йили 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этган, кончилар қабристонига дафн этилган бўлсада, бечорани қабри ҳалигача топилмаган.
3. Бухоро амири Саид Мухаммад Олимхон ~ қоракўл тери сотиб тирикчилик қилиб, кўзлари кўр бўлиб, 1944 йилда 64 ёшида вафот этган. Афғонистондаги қабр тошига эса: "Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир..." деган битиклар ёзилган...
Халқи ночор ҳолатга келган, непотизм ва коррупцияни кўриб билиб туриб кучайишига йўл қўйиб берган, қонунчилигида лоббизм кучли бўлган, жамиятда илмсиз оми қатлам мавжуд, билаги кучга тўлган ёшларини ғами фақат қорин тўйдириш, кун ўтиш, чой чақа учун қул бўлишга тайёр бўлиши, аёллари қорин ғами ташвишида ҳатто боласи ва танасини сотишга тайёр бўлиши, "зиёли диний ва дунёвий" қатламининг асосий ташвиши эса кимнидир "тўшаги", "соқоли", "иштони","носкиси" бўлган халқдан эртага ёв ичимизга кирса бу халқдан ватанпарварлик кутишимиз, уларга суянишимиз қанчалик адолатдан, эртага ёв кириб келса, унга бу ҳолатимиз билан қарши тура олишимиз мумкинми??? Шу саволлар миямни қатиғини қайнатиб юборяпди .
(Википедия) тарихий маълумотлардан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 34
Кочган курканидан булар охиратини уеламаеди кариндош
Фоедаси йукь Аллохга кифояа