▪▪
• Эй Аллоҳ, Сен менга паноҳ бергин:
.
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечора ҳолликдан.
.
• Эй Аллоҳ, Сен менга паноҳ бергин:
.
11. Камбағалликдан.
12. Куфрдан.
13. Ширкдан.
14. Фисқу фужурдан.
15. Бахтсизликдан.
16. Нифоқдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
• Эй Аллоҳ, менга паноҳ бергин:
25. Қарз юкидан.
26. Кишилар қаҳр қилишидан.
27. Неъматинг завол топишидан.
28. Офиятинг ўзгариб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан.
Мазкур балолардан паноҳ тиланглар, азизлар! Суйган кишиларингизга улашиб эслатиб қўйинглар.
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
ТАҲОРАТ
- Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматим қиёмат куни пешона ва қўл-оёқларидан нур таралиб турган ҳолларида (маҳшарга) чақириладилар. Ким пешона ва қўл-оёқларидаги нурини узайтиришни истаса, узайтириб қолсин (яъни пешона ва қўл-оёқларини буюрилган жойдан ошириб ювсин)”
(Бухорий, Муслим ривояти)
- Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат олсаю таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади» дедилар.
(Муслим ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Келажакда ушбу умматдан дуо ва таҳоратда ҳаддидан ошадиганлар чиқади»
(Абу Довуд, Аҳмад ривояти саҳиҳ)
Таҳоратда ҳаддидан ошиш сувни исроф қилишлик, аъзоларни уч мартадан зиёда қилиб ювиш, бошга бир мартадан зиёда қилиб 3 марта масҳ тортиш ва шунга ўхшаш суннат чегарасидан чиқишликдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 7