---
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Агар киши, ҳоҳ у эркакдур аёлдур унга катта жанобат ҳолати етсаа, қуйдаги кўринишда ғусл қилади.
|
1--. Ният. Яний киши катта жанобатдан покланишни қалбидан қасд қилиши шартдир. Аммо тили билан гапирмайди.
|
. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Амаллар ниятга қараб баҳоланади". Аҳмад 1/43, Бухорий 1, Муслим 1907, Абу Довуд, 2201, Термизий 1647 ва бошқалар ривояти. Саҳиҳ.
|
2--. Аллоҳ номи билан бошлаш. Яний "Бисмиллаҳ" дейиш.
|
. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ғуслни Аллоҳ номи билан бошланг". Ибн Ҳузайма 144 ривояти. Имом Нававий ва Ибн Ҳожар саҳиҳ деган. "Алъ-Мажмуъа" 1/385.
|
3.- Ойша розиёллоҳу анҳо онамиз айтадилар: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳотинлари билан жимодан кейгин ғусл қилмоқчи бўлсалар аввал қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Кейин намозга таҳорат олгандек таҳорат олар эдилар, сўнг қўлларини сувга тиқиб ҳўллаб, сочларининг ораларига панжаларини киргизиб, ишқар эдилар. Бошларига 3 ҳовуч сув қуйгандан сўнг бутун баданларини сув қуйиб ювар эдилар..."
|
. Маймуна розиёллоҳу анҳо онамиз айтадилар: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам намозга таҳорат олгандек таҳорат олдилар, лекин оёқларини ювмадилар. Сўнг маний текан жойни (чап қўллари билан) ювиб ташладилар, кейин устиларига сув қуйиб, бутун баданларини ювдилар-да, четга чиқиб туриб, икки оёқларини ювдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг жимўдан кейинги ғусллари мана шудир”. Бухорий 248-249 ривояти.
|
. Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам жанобатдан ғусл қилмоқчи бўлсалар, қўлларини уч маротаба ювдилар, сўнг ўнг қўллари билан сув олиб чап қўлларига қуйиб у билан жинсий азоларидаги сперма қолдиқларини тозалаб ювдилар. Сўнг қўлларини яҳшилаб ювиб, сўнг оғзиларини уч маротаба, буринларини уч маротаба чайқадилар, сўнг қўлларини тирсакларигача ювдилар, сўнг бутун баданларини ювдилар, сўнг чиқишда икки оёқларини (тўпиқигача) ювдилар".
Имом Насоий 1/134 ривояти. Саҳиҳ.
|
. Қисқача тартиб:
|
1--. Қалбдан ғусл қилмоқни қасд ният қилиш.🔸
|
2--. "Бисмиллаҳ" дейиш.
|
3--. Икки қўлни бир ёки уч маротаба ювиш.
|
4--. Намозга таҳорат олгандек таҳорат олиш, фақат оёқлар ювилмайди.
5--. Бошдан уч маротаба сув қуйиш.
|
6--. Баданни барча ерига сув етказиш.
|
7--. Бурунга аиштириб шимариб сув тортиб чиқариш ва оғизни чайқаш. Бир ёки уч маротаба.
|
8--. Чап қўли билан жинсий аьзодаги спермалар колдикдарини ювиб ташлаш.
|
9--. Сўнг бир четга ўтиб икки оёқни тўпиғи билан ювиш.
|
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹
. КАТТА ҒУСЛДАН СЎНГ ТАҲОРАТ ОЛИНМАЙДИ.
|
Агар киши ғусл қилиб бўлса намозга қайта таҳорат олмайди. Қилган ғусли намозга кифоя қилади.
|
. Оиша розиёллоҳу анҳа онамиз айтадилар: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ғуслдан сўнг таҳорат олмас эдилар".
Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ Суннан Термизий" 107 ва "Саҳиҳ Ан Насоий" 245.
|
. Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳудан - ғусладан кегин қайта таҳорат олиш ҳақида сўрашганда Умар розиёллоҳу анҳу айтди: "Аҳир бирор бир покланиш ғуслчалик мукаммал бўлармиди?!".
Абдур-Роззақ 1038 ва Ибн Абу Шайба 1/68 ривояти. Саҳиҳ.
|
. Бир киши Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳудан катта ғуслдан кегин намозга қайта таҳорат олиш ҳақида сўради, Жобир айтди: "Йўқ! Агар буни ўзинг ҳоҳламагунингча шарт эмас.
Аммо ғусл (намоздаги таҳорат учун) кифоя қилади". Абдур-Роззақ 1045 ва Ибн Мунзийр 2/130 ривояти. Саҳиҳ.
|
🔸🔹🔸🔹🟣🔹🔸🔹🔸
|
. КИШИНИ ҲОВУЗГА БИР ШЎНҒИБ ЧИҚИШИ ҒУСЛГА КИФОЯ
ҚИЛАДИ.
|
. Имом Абу Алия айтади: "Кишини ҳовузга бир шўнғиб чиқиши ғуслга кифоя қилади, ҳатто у қўли билан баданини ишқламаса ҳам". "Авсат" 2/111.
|
Ушбу фикрга кўпчилик уламолар жам бўлишган, ҳусусан Ҳасан ал Басрий, Иброҳим Наҳаий, Имом Шабий, Авзоий, Шофий, Аҳмад, Абу Ҳанифа ва бошқалар. Аммо Абу Ҳанифа шарт қўйган шўнғишдан аввал ёки кегин оғиз бурун чайқалиши шарт акс ҳолда ғусл адо топмайди. Мана шу фикр тўғрироқ.
|
🔸🔹🔸🔹🟣🔹🔸🔹🔸
. АЁЛ КИШИ ҒУСЛ МАҲАЛДА ЎРИЛГАН СОЧЛАРИНИ ЁЙИБ ЮБОРИШИ ШАРТМИ?
|
Бу ҳолат икки қисмга бўлинади:
1--. Агар ғусл жинсий алоқа ёки тушидаги катта бўшанишдан сўнг бўлса, унда ўрилган сочларни ёйиш шарт эмас.
|
Умму Салам розиёллоҳу анҳо онамиз бир куни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга дедилар: "Ё Росуллоллоҳ! Мен сочларини ўриб юрадиган аёлларданман. Мен ҳар сафар жинсий алоқадан сўнг ғусл маҳалда сочимни ёчиб юборишим шартми?". Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Йўқ шарт эмас. Бошингдан уч маротаба сув қуйишинг кифоя, сўнг сувни барча еринга етқазиш билан сен покланган бўласан". Муслим 330 ривояти.
|
2-. Агар ғусл, аёл кишини ҳайз муддати тугагани учун бўлса, унда ўрилган сочлар ечиб юборилади.
|
Оиша розиёллоҳу анҳо онамизни ҳайз муддатлари тугаганда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам онамизга дедилар: "Сочларингни бўшатиб сўнг ғусл қилгин!". Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
"Саҳиҳ Ибн Можа" 530.
|
🔸🔹🔸🔹🟣🔹🔸🔹🔸
|
. ҒУСЛДАН СЎНГ ЭРКАК ЁКИ АЁЛНИНГ ЖИНСИЙ АЬЗОСИДАН СПEРМА ҚОЛДИҚЛАРИ ЧИҚСА НИМА ҚИЛАДИ?
|
. Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан бир киши - жинсий алоқадан кегин ғусл қилиб бўлгач ўз жинсий азосида сперма қолдиқларини кўрса қайта ғусл қиладими? - деб сўради. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтдилар: "Йўқ ғусл қилмайди. Аммо таҳорат олади". Ибн Абу Шайба 1/139 ривояти. Саҳиҳ.
|
. Агар, ғуслдан сўнг, кишидан сперма қолдиғи унга лаззат бағшида қилган ҳолда шаҳват билан чиқса, унда қайта ғусл қилиши фарз бўлади. Агар сперма қолдиғи эркак ёки аёлдан унга ҳеч қандай ҳузур бермасдан томиб қолса ёки лаззатсиз сизиб чиқса, унда қайта ғусл вожиб бўлмайди аммо намозга таҳорат вожиб бўлади.
|
|
🔹🔸🔹🔸🟣🔸🔹🔸🔹
ҚЎЛЛАРНИ ЮВГАНДАН КEГИН СИЛКИТИШ ҲАҚИДА.
|
Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Маймуна розиёллоҳу анҳо онамиз айтадилар:
|
"Мен бир куни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга ул зот жанобатдан сўнг ғусл қилмоқликлари учун сув қўйдим. Ул зот ўнг қўлларида сув олиб чап қўлларига қуйдилар ва жинсий аьзоларини ювдилар. Сўнг қўлларини ерга ёки деворга икки уч бир ишқалаб сўнг оғиз ва бурунларини чайқадилар, сўнг юзларини ювдилар, сўнг қўлларини тирсакларигача ювдилар, бошларидан сув қуйдилар сўнг бутун баданларини ювдилар. Сўнг бир четга ўтиб оёқларини ювдилар.
|
(Маймуна) давом этиб айтадилар: "Сўнг мен ул зотга бир сочиқ келтирдим, лекин ул зот уни олмадилар ва қўлларини силкитидилар".
|
Бухорий 274, Муслим 317, Абу Довуд 245, Термизий 103, Насоий 1/137, ва Ибн Можа 467 ривояти.
|
Ушбу ҳадис қўлларни ювгандан кегин сувини силкитиш жоиз эканига далилдир.
|
Бу масалада мусулмонлар ичида кенг тарқаган: "Қўлни силкитиш макруҳ, баракани тўкиб юбиради, ёки жоиз эмас" деган гапларга келсак, бундай гап сўзларни Китоб ва Суннатдан ҳеч қандай далили йўқ ва қўлларни югандан кегин силкитиш жоиз эмаслигига оид битта ҳадис келган булиб мазмунан: "Қўлларингни ювгандан кегин асло силкитмангиз! Албатта у шайтонинг амалларидан" дейлган.
ТЎҚИМА ҲАДИС. Ҳадисни Имом Ибн Ҳиббон ўзининг "Мажруҳийн" да Баҳтурий Ибн Убайд санади орқалик ривоят қилган. Ҳадис иллати ҳам айнан Баҳтирийдир. Уни Уламолар "Каззоб" деб иттифоқ қилган.
|
Муҳаддислардан Имом Абу Ҳотим, Имом Заҳабий, Ибн Адийлар ҳадисни "Тўқима" деган.
|
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев