------ ------
Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча васиятларим бор. Уларни жон қулоғинг билан эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт-саодат қозонасан:
✔️1. Барча ишларингда ниятни холис қил. Ҳалол
луқма ейишга ҳаракат қил.
✔️2. Барча аъзоларингни гуноҳ ва ёмон ишлардан
сақла!
✔️3. Нимани билишга муҳтож бўлсанг, уни билмай қолма!
✔️4. Дунё ва охират йўлида фойдаси тегадиган кишилар билангина дўст тутин.
✔️5. Мусулмонга ҳам, ғайримусулмонга ҳам душманлик қилма.
✔️6. Аллоҳ берган ризққингга қаноат қил.
✔️7. Бошқаларга муҳтож бўлиб қолмаслик учун қўлингдаги бор
имкониятдан тадбиркорлик билан фойдалан.
✔️8. Одамлар сенга паст назар билан қарашларига сабаб
бўладиган ёмон ишларни қилма.
✔️9. Ҳожатингдан ортиқча нарсаларга берилишдан сақлан.
✔️10. Одамлар билан кўришганда гапни салом беришдан бошла, майин ва мулойим сўзла, яхшиларга ёқимли бўл, ёмонлар билан муроса қил.
✔️11. Одамлар орасида низо ва жанжал чиққанида душманларингдан кўра дўстларингдан эҳтиёт бўл. Зеро, душманинг дўстингдан фойдаланиши мумкин.
✔️12. Сирингни, пулингни ва борадиган жойингни бировга айтма.
✔️13. Яхши қўшничилик қил ва уларнинг азиятларига сабр қил.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев