«Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошлар билан алоқани боғланглар. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Намоз диннинг устунидир. Намоз барча яхшиликни калитидир»
Имом Тобароний ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин.
1.Намозни вақти кирганда,
2.жанозани ҳозир бўлганда
3.эрсиз аёл, тенгини топганда»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Намоз жаннатнинг калитидир»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким қирқ кун “такбири таҳрима”ни имом билан топиб жамоат билан намоз ўқиса, унга иккита омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик”
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сиздан бирортангиз ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла!» дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи тетик, руҳи пок бўлади. Агар ундай қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб, ўрнидан туради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади»
Муслим ривояти
(Усмон ибн Аффон (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев