МАҲЗУН ҚИЛМАСИН.
-----------
Йиғламанг демайман,майли йиғланг, лекин йиғлаётганингизда сизни камситганларни, бағрингизни яралаганларни қарғаб эмас балки
“Жаннатимга ҳуш келибсан” деган табрик сиз учун янграшини сўраб йиғланг!
Қўяверинг, инсонларнинг бе-писандлиги сизни маҳзун қилмасин, Аллоҳ назаридан қолмасангиз етар!
Қўяверинг, тили билан юрадиганларнинг ёлғон-яшиқ бўхтонлари қалбингизни тиғламасин.
Аллоҳнинг фаришталари сиз ҳақингизда, сизнинг иродангиз ҳақида кўкда жар солсалар етар.
Шундай вақтда тантана ва Аллоҳнинг саломи билан ўзига чорлайдиган жаннат ҳақида эсланг.
Қалбингиз ором топади!
“Улар учун у ерда Роҳийм бўлган Зот Роббдан салом бордир.!”
Йаасийн сураси 58 оят
“Салом бўлсин Аллоҳнинг оятларига иймон келтирганларга!”
Анъом сураси 54 оят
“Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!”
Роъд сураси 24 оят
“Сизларга салом бўлсин, амаллари сабаб жаннатга кирадиганлар!”
Наҳл сураси 32 оят
“Ҳидоятга эргашган кишига Аллоҳнинг саломи бўлур!”
Тоҳа сураси 47 оят
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1