▪
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ”.
“Аллоҳнинг сақловисиз У Зотнинг масъиятидан бурилиш йўқ. Ўзининг ёрдамисиз У Зотнинг тоатига қувват йўқ” дуоси 99 дардга даводир. Бу дардларнинг энг кичиги қалб маҳзунлигидир.
(Табароний, Ҳаким).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким бирор-бир нарсадан маҳзун бўлиб, азият чекса, уни йўқ бўлиши учун “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Аллоҳ бир бандага неъмат берган бўлсаю у ушбу неъматнинг ўзида доимий қолишини истаса, кўп-кўп “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
(Табароний)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, - дедилар.
(Термизий)
Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким ҳар куни юз марта: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни айтса, унга фақирлик етмас”.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
_Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёдаги энг сўнги дуолари
*“Аллāҳуммағфирлий варҳамний ва алҳиқний бир рофийқи”.
*“Аллоҳим, мени мағфират эт, менга раҳм қил. Мени рофиқул аълога етиштир”.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта камбағал муҳожирлар Расулуллоҳнинг ёнларига келиб: “Мол эгалари олий даражалар ва қоим неъматга етишди”, дедилар. “Бу нима дегани?”, деди. “Биз намоз ўқигандек улар ҳам намоз ўқишади. Биз рўза тутгандек улар ҳам рўза тутишади. Биз садақа қилолмаймиз. Улар эса садақа қилишади. Биз озод қилолмаймиз. Улар озод қилишади”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга бир нарсани ўргатайинми? У билан сизлардан ўтиб кетаётган кишиларга етиб оласизлар. У билан сизлардан кейингилардек ўтиб кетасизлар. Сизлардан фазилатли киши бўлмайди. Фақат сизлар қиладиган ишларни қиладиганлар бундан мустасно”, деди. “Ҳа, Эй Расулуллоҳ!”, дейишди. “Ҳар намоздан кейин 33 марта тасбеҳ, 33 марта такбир ва 33 марта таҳлил айтинглар”, дедилар.
Абу Солиҳ: “Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳга қайтиб келиб: “Биз қилаётган ишларни бадавлат биродарларимиз эшитиб қолибди ва шуни қилмоқдалар”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу фазилатни Аллоҳ хоҳлаган кишисига беради”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нaмoз oртидaн кeлувчилaрни aйтувчилaр ёки қилувчилaр нoумид бўлмacлaр. Ҳaр бир нaмoз oртидaн ўттиз учтa тacбeҳ, ўттиз учтa ҳaмд вa ўттиз учтa тaкбир”, дедилар”.
Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар намоздан кейин Аллоҳ учун 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд ва 33 марта такбир айтса бу 99 та бўлади. Юзинчида “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу. Лаҳул Мулк. Ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шайъин қодир”, деса хатолари денгизнинг кўпигичалик бўлсада кечирилади”, дедилар”.
Муслим ривояти.
"Намоз" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3