------ ------
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Сизлар учун кунларни энг яҳшиси Жума кунидир. Бас ушбу кунда менга кўпроқ салавот айтинг. Албатта менга айтган салавотингиз менга тақдим қилингай". Саҳобелар сўрашди: "Бизни салавотимиз қандай сизга eтиб боради аҳир сиз (қабрда танангиз) чиригивчи бўлсангиз?". Ул зот дедилар: "Алллоҳ Таоло биз (Пайғамбар) ларни жасадларини (ер чиритмаслиги учуин) eрга тақиқлаб қўйган".
Абу Довуд 1047, Ибн Можа 3/91 ва Ибн Ҳиббон 550 ривояти. Саҳиҳ.
Аллоҳ Таоло деди:
"Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга салавот айтурлар, сизлар ҳам эй имон келтирганлар пайғамбагра салавоти саломлар айтингиз"
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا
الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
"Инналлоҳа ва малаикатуҳу йусоллуна аъла-н-набий, йа аййуҳаллаздина аману соллу аълайҳи васаллама таслима".
(Сура ал Аҳзоб: 56).
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қикинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ҳор бўлсин унинг ҳузурида менинг исмим зикр қилиниб, сўнг менга салавот айтамаган киши. Ҳор бўлсин Рамазон кириб ундан гуноҳлардан поканиб чиқмаган киши. Ҳор бўлсин, ота онаси унинг ҳузурида қариликкга етиб сўнг уни Жаннатга элтилмаган киши".
Термизий 3545 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал жоме ас сағийр" 3510.
Абдуллоҳ Ибн Амр Ибн Асъа розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Кимки менга бир маротаба салавот айтса Аллоҳ унга ўн маротаба салавот айтур".
Муслим 384, Абу Довуд 523, Термизий 3614, ва Насоий ривояти.
Абдуллоҳ Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Қиёмат Кунида сизлардан менга энг яқин келганингиз, менга энг кўп салавот айтганингиздир".
Бухорий "Ат Тариҳ ал кабийр" 5/177, Термизий 484 ва Ибн Ҳиббон "Саҳиҳ" 911 ривояти. Шайҳ Албоний ҳасан деган. "Саҳиҳ ат тарғийб ват тарҳъийб" 1668.
Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Биз Саъд ибн Убоданикида мажлис қилиб ўтирсак, хузуримизга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Башир ибн Саъд: Эй Аллоҳнинг Росули, Аллоҳ Сизга салавот айтишимизни буюрмоқда. Ўша салавотни қай тарзда айтамиз? деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса гапирмай жим туриб қолдилар. Биз эса: Қанийди Башир савол бермаганда-ку, дедик. Кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама соллайта ъала Иброҳийма ва борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин кама боракта ъала оли Иброҳийма иннака ҳамидум мажийд, деб айтинглар. Салом эса билганингиздек бўлсин, дедилар.
Имом Муслим ривояти
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев