-----------
Абдуллоҳ ибн Амир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат Соати келмайди қачонки имонсизлик, одобсизлик, оилавий алоқалар ва қўшниларга ҳурмацизлик бўлмагунча" Аҳмад 6514 ва Ҳоким 253 тивояти. Шуайб ал-Арнаут ҳадис санади ҳақида шундай дейдилар: «Ҳадис, бошқа ҳадисларнинг мавжудлиги туфайли саҳиҳдир".
Ҳозир биз Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган барча нарсаларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Аксарият Мусулмонлар бир бирларига қўпол ва юракка оғир бўлиб бормоқдалар. Улар ўз қариндошларини ҳаққига роя қилишни унутмоқдалар, оилавий ва кариндошлик ришталарини узмоқдалар ва қўшнилари билан кескин муносабатда бўлмоқдалар. Бир бирларини кечиришлари ва бир бирларидан ўтган ҳато камчиликларни унутмай ўзаро гина кудрат қилмоқдалар. Аммо Мусулмонлар, бошқа Дин ваккиларидан айнан шу фазилатлари, яний; ўзаро меҳр оқибат, ҳурмат, бир бирига мурувват ва яҳшилик қилишлик билан ажралиб турар эдилар, ва улар орасида тинчлик ва севги ҳукмронлик қилар эди. Аммо вақтлар ўтиши билан мусулмонлар дунё матоҳларига кўнгил қўийишлари ва бошқа ғайри динларнинг фитналарига алдана бошлагач, улар ичида бу жирканч одат авж олди. Муртадлик, Қўшни ва қариндошлик ришталарига роя қилмаслик кенг тарқади, меҳмондўстлик ва ўзаро ҳурмат эътибор камайиб кетди. Бу эса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам томонларидан башорати берилган Қиёмат аломатларининг ҳақиқатларидандир.
Жубайир ибн Муьтим розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (қариндошлик муносабатни) бузса, Жаннатга кирмайди!» дедилар.
Бухорий 5984, Муслим 2556.
Абу Хурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса қўшнисига зарар бермасин. Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса меҳмонга ҳурмат кўрсатсин. Кимки Аллоҳ ва Оҳират Кинига имон келтирган бўлса яҳши гапларни айтсин ёки жим бўлсин". Бухорий 6018 ва Муслим 47 ривояти.
Оиша розиёллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жаброил менга қўшнига яҳшилик қилиш ҳақида шундай узоқ гапирдики ҳатто мен уни (қўшнини) устимизда меросхўр қилиб қўярмикин деб уйладим". Бухорий 6014.
ЙИГИРМА ИККИНЧИ АЛОМАТ:
"ВАҚТНИНГ ТEЗЛАБ КEТИШИ".
Абу Ҳурайра розиёллоҳи анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «То вақт тезламагунча (Қиёмат) Соат келмайди. Йил бир ойга ўхшайди, ой бир ҳафтага ўхшайди, ҳафта бир кунга ўхшайди, кун бир соатга ўхшайди ва соат палма шохларини ёқиш вақтига ўхшайди". Аҳмад 2/537, Термизий 2332, Ибн Хиббон 6842, Абу Яълo 6680, ва Имом Баззор 6216 ривояти. Ҳофиз Хайсамий ва Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
"Мажмyаи завоид" 7/334 ва "Саҳиҳ ал-жоми ал-сағир 7422.
Уламолар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларига бир нечта изоҳ беришган:
Ҳофиз Ибн Хожар, Имом Хаттобий ва Имом ибн Асирнинг ҳадисга берган шарҳига кўра - вақт аста-секин ўз марҳаматини йўқотади, ва бунинг натижасида одамлар бир кун ичида олдинги аждодларнинг қилган ишларини қила олмайдилар".
. "Фотҳул борий" 13, "Маъалим ал-Сунан" 6/141-142 ва "Жами ал-Узул" 10/409.
Уламоларнинг яна бир шарҳига кўра, - Маҳди ҳукмронлиги келганда вақт тезда ўтиб кетади. Дунё бўйлаб фаровонлик, амонлик ва адолат ҳукмронлик қилади ва маълумки, фаровон кунлар ҳар доим тезда ўтиб кетади ва тез ўзгариб туради, оғир кунлар эса ҳар доим узоқ ва оғриқли бўлиб кўринади.
. "Фотҳул борий" 13.
Аммо Шайҳ Сайид Сабиқ ва Шайҳ Ҳамуд Тувайжурий фикрига кўра, - Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан шу нарса малумки, - одамлар бир бирлари билан масофадан туриб маълумот узатиши, оралиғ масофаларни eнгиб ўтишлари учун алоқа воситалари ва тезюрар транспорт воситаларининг пайдо бўлишини англатади" . "Итҳаф ал-Жамаъа" 1/497 ва "Ал-Ақида ал-Исломия" 247.
Ҳадисдаги \"такарруб\" сўзи, луғатда "тезлашув" оҳанг, ўхшашлик" деган маънони англатади. Баъзи Уламолар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлариан маъно шуки, жоҳиллик ва итоацизлик тарқаладиган вақт келади, деган хулосага келишади, натижада одамларнинг мавқеи бир хил даражада ёмон бўлади. Аммо бу воқеиликлар бўлмайди тоинки одамлар ичида солиҳ ва олимлар бўлса.
Юқорида айтиб ўтилган Уламоларнинг барча шарҳи Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи алайҳи васалламнинг сўзларидан четга чиқмайди ва бу башоратларнинг қанчалик ҳақиқат эканини биз ҳозирги кунларда ўз кўзларимиз билан кўриб турибмиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев