САФАР ОДОБИ
--
عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ يَوْمَ الخَمِيسِ، وَكَانَ يُحِبُّ أَنْ يَخْرُجَ يَوْمَ الخَمِيسِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ فِي الصَّحِيحَينِ: «لَقَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ إِلاَّ فِي يَومِ الخَمِيسِ».
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар. У зот пайшанба куни чиқмоқни яхши кўрардилар.
Муттафақун алайҳ
Икки саҳиҳ китобидаги ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камдан‑кам ҳолларда пайшанбадан бошқа куни чиқар эдилар», дейилган.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
▪▪▪▪▪
957. САФАР ОДОБИ
وَعَنْ صَخْرِ بْنِ وَدَاعَةَ الغَامِدِيِّ الصَّحَابيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اللَّهُمَّ بَارِكْ لأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا» وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشًا بَعَثَهُمْ مِنْ أَوَّلِ النَّهَارِ وَكَانَ صَخْرٌ تَاجِرًا، وَكَانَ يَبْعَثُ تِجَارَتَهُ أَوَّلَ النَّهَارِ، فَأَثْرَى وَكَثُرَ مَالُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
Саҳоба Сохр ибн Вадоъа Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, Умматимга эрталабки ишни баракали қилгин!» дедилар.
У Зот лашкар ёки «сарийя» юборадиган бўлсалар эрта тонгда юборар эдилар. Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди».
Абу Довуд ва имом Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
▪▪▪▪▪
958. САФАРДА ҲАМРОҲ БЎЛИШИ
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ أَنَّ النَّاسَ يَعْلَمُونَ مِنَ الوَحْدَةِ مَا أَعَلَمُ مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар ёлғизликда (нималар борлигини) мен билганчалик билганларида, бирорта ҳам отлиқ тунда ёлғиз юрмас эди», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
▪▪▪▪▪
959. САФАРДА ҲАМРОҲ БЎЛИШИ
وَعَنْ عَمْرٍو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الرَّاكِبُ شَيْطَانٌ، وَالرَّاكِبَانِ شَيْطَانَانِ، وَالثَّلاَثَةُ رَكْبٌ».
رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ، وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболари розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир йўловчи битта шайтон, икки йўловчи икки шайтон, учтаси эса ҳақиқий йўловчидир», дедилар.
Абу Довуд, имом Термизий ва Насаийлар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Фойда: Бу ҳадисдан сафарда бир ва икки киши бўлса, шайтоннинг ёмонлигидан омон бўмасликлари мумкинлиги, агар уч ва ундан кўп бўлса, ҳақиқий йўловчи бўлиб, шайтоннинг ёмонлигидан, иншоаллоҳ, омонда бўлишлари тушунилади. Валлоҳу аълам.
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
▪▪▪▪▪
960. САФАРДА ҲАМРОҲ БЎЛИШИ
وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالاَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا خَرَجَ ثَلاَثَةٌ فِي سَفَرٍ فَلْيُؤَمِّرُوا أَحَدَهُمْ». حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ.
Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон уч киши сафарга чиқса, улардан битталарини амир (бошлиқ) этишсин», дедилар.
Абу довуд ривоятлари
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
▪▪▪▪▪
961. САФАРДА ҲАМРОҲ БЎЛИШИ
وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «خَيْرُ الصَّحَابةِ أَرْبَعَةٌ، وَخَيْرُ السَّرَايَا أَرْبَعُمِائَةٍ، وَخَيْرُ الجُيُوشِ أَرْبَعَةُ آلاَفٍ، وَلَنْ يُغْلَبَ اثْنَا عَشَرَ أَلْفًا مِنْ قِلَّةٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳамсафарларнинг яхшиси тўрт ададлигидир. Отлиқларнинг яхшиси тўрт юз ададлигидир. Қўшинларнинг яхшиси тўрт минг ададлигидир. Ўн икки минг қўшин озликдан ҳеч ҳам мағлуб бўлмайди», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар
«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1