СИЗ АЛЛОҲДАН СЎРАШНИ БИЛИНГ !
(мусулмонларга ИБРАТ бўлса не ажаб...)
Талабалик даврим эди... Бухоро шаҳридаги «Тагбанд бафон» масжиди хизматларини қилиб, ўша ерда ётиб-турар эдим. Имом — Тоҳиржон домла эдилар...
У киши жуда ТАҚВОЛИ , парҳезкор, омма олдига ўз тақволари ила танилган устозлардан эдилар. Бир кун Тоҳиржон домла билан суҳбат қилиб турган эдик, бизга ўз ҳаётларида содир бўлган ажойиб "ИБРАТЛИ" ҳодисани айтиб бердилар. Келинг, ҳикояни ўзларидан эшитамиз:
— Бир инсон олдимга КЕЛИБ:
— Домла сизга ўз аёлимни ислоҳ қилиш учун маслаҳат сўраб, нажот истаб келдим, — деди...
— Хўп, қандай маслаҳат экан, деб сўрадим.
— Домла, АЁЛИМ билан ҳеч КЕЛИШМАЙМИЗ, фақат уруш~жанжал ишимиз...
—
"МЕНИНГ ҲАЁТИМНИ БУТУНЛАЙ ЎЗГАРТИРИБ ЮБОРГАН РАМАЗОН !" (Ибратли, бўлган воқеа)
Раҳматли бувам:
--- «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу сўзнинг тасдиғини ўз ҳаётимда кўрдим...
Келинг, сизга бошимдан ўтган ўша ИБРАТЛИ воқеани сўзлаб берай. Зеро, шу воқеадан сўнг менинг ҳаётим тубдан ўзгариб, яхши инсонга айландим...
Мен табиатан шўх ва шаддод қиз эдим. Исмим Дийдора бўлишига қарамай, маҳаллада мени “Ўғилой” деб чақиришарди. Деярли ҳар куни бирор киши билан уришар эдим. Кунимни қўшиқ эшитиш ва телевизор кўриш билан ўтказардим. Ота-онага кўмаклашиш, қиз болалар билиши керак бўлган тикиш~бичиш, овқат пишириш каби фазилатлардан йироқ эдим
Кўчада ярим-яланғоч кийинган қизларни кўрсам, уйида НОМУСЛИ ЭРКАК йўқмикин~ деб ўйлайман...
(Майк Тайсон)
* * *
Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
--- «Барчангиз МАСЪУЛДИРСИЗ ва ўз масъулиятингиздан СЎРАЛУРСИЗ !
Амийн масъулдир. У ўз масъулиятидан сўралур...
Эр киши АҲЛИ БАЙТИГА масъулдир ва у ўз масъулиятидан СЎРАЛУР !
Аёл киши эрининг уйида масъулдир ва у ўз масъулиятидан сўралур...
Огоҳ бўлингким, "БАРЧАНГИЗ" масъулдирсиз ва барчангиз ўз МАСЪУЛИЯТИНГИЗДАН сўралурсиз», дедилар» !
"ҚАЛБИМ~ БИЛАН ДУНЁНИ КЎРДИМ !"
Рамазоннинг энг иссиқ кунларидан бири. Ҳаво борган сари исиб, оғзимиз қуриб борар эди. Эй Аллоҳим, ўзинг сабр бергин. Кавсар сувларидан сув ичиб чанқоқларимизни бир умрга қондирайлик, деб дуо қилдим. Шу пайт телефон жиринглади. Олис вилоятдаги холам экан.
– Ассалому алайкум холажон, яхшимисиз.
– Ва алайкум ассалом, раҳмат. Биласанми, бу Рамазон қандай экан?
– Қандай экан?
– Кунларнинг энг узун Рамазони экан. Савоби энг кўпи. Қўлингдан келадиган бир ишни айтмоқчиман? бажарасанми?
– Албатта, қўлимдан келса.
– Рамазонда қилинадиган кичик савоб ҳам фарз ўрнида ёзилади. Маҳалламизда бир қиз бор. Кўзи кўрмай қолган. Исми Ҳадя. Саккиз йил олдин кўзи кўр бўлиб қолга
"ФАҚИРНИНГ ИБРАТИ !"
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доимгидек ИЛМ мажлисида ўтирардилар...
Шу пайт ЭСКИ кийимда бир фақир киши кириб келди. У атрофга қараб, бўш жойлардан бирига бориб ўтирди. Фақир ўтирган жойда бир БОЙ ҳам ўтирарди... Ёнига ўтиргач, бой киши кийимини йиғиштириб, ундан бир оз сурилиб ўтирди. Бу ҳолатни кузатиб турган Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бойга қараб шундай дедилар:
- Унинг фақирлигидан сенга бирор нарса ЮҚАДИ деб ўйладингми?!
- Йўқ, ё Росулуллоҳ, ~ деб жавоб берди бой.
- Бойлигингдан унга бирор "ҲИССА" ўтади деб қўрқдингми?!
- Йўқ, ё Росулуллоҳ.
- Кийиминг "КИР" бўлишидан қўрқдингми?!
- Йўқ, ё Росулуллоҳ...
- У ҳолда НЕГА ёнидан сурилдинг?!
-