Занги бузилган соат.
Ўктой Оқбол.
Манави ерда, ойнанинг олдида мен ўтирардим. Барча ўткинчилар мени танишарди.
Шу ердан бола-бақраларга бақириб қўярдим. Кечқурунлари қизим хабар олгани келарди. Набирам эса туғилганидан буён доим мен билан бирга эди. Агар мен бўлмаганимда, унинг тирик қолиши даргумон эди. Кўз очиб юмгунча катта бўлиб қолганини қара-я! Овқат пишириб, унинг мактабдан келишини кутиб ўтирардим. Бу менинг кварталим. Болаларим шу ерда дунё юзини кўришди, эрим нариги дунёга равона бўлди.
Бизга дам-бадам турар жойимизни ўзгартириб туришга тўғри келарди. Бизга яшаш насиб қилган кулбалар ҳали-ҳануз қилт этмай турибди. Фақат уларда энди бошқа бахти қаролар истиқомат қилишади. Мазкур