Увол
Ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида оиламизни қийнайдиган кичик бир муаммо бор. Бу—қурбонликка сўйилган қўйнинг калла-почаси. Авваллари ёш бўлганмиз-ми, ёки бир жойда нотўғри маълумот ўқиганмизми, қурбонлик учун сўйилган қўйнинг калла-почаси ва териси эҳсон қилинади деб ўйлар эканмиз. Ўтган йилдан буён эса ўзимиз ҳам ейишимиз мумкинлигини билиб қолдик ва муаммо ҳал бўлди. Гап бошқа ёқда
Яшаш тарзидан хабарингиз бор одамларни биласиз. Қўй сўйилгач, калла-почани кўтариб ночорроқ оилалардан бирига бораман
Уй бекаси менга менсимай қарайди.
—Йўқ, опа, биз калла-поча емаймиз, уни тозалашни истамайман.
—Вой,бу жудаям фойдали, калцийга бой емишку, фарзандлариз маза қилади, сиз бир пишириб