Предыдущая публикация
Тушларингга кирмадимми ёр?
Дардларимни хилолга айтдим,
Хаёлингла тун ўтди бедор.
Сени жуда соғиниб кетдим,
Кипригимга қўнди шабнамлар.
Гул юзимни заъфарон этди,
Сен улашиб кетган ситамлар.
Сени жуда соғиниб кетдим,
Кутишлардан безди юрагим.
Суратингни қучоғлаб ётдим,
Аммо сенинг оғушингда ким?
Сени жуда соғиниб кетдим,
Ёнар юрак беўт,бетутун.
Юрагимнинг ҳужрасида жим,
Ишқим ўксиб йиғлайди беун.
Сени жуда соғиниб кетдим,
Кел сўнгги бор ўтгин кўчамдан!
Кўриб сени қувонсин кўзим,
Розиман сўнг қабр қучсам ҳам.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 11
Ёнинга бормай севдим
Севганимни пинхон тутиб
Сенга дилим ёрмай севдим.
Нахот шундай хато килсам
Кулларингдан тутмай севдим.
Kелар эдинг мен йукласам
Аммо сени кутмай севдим.
Хар замонда бир бор куриб
Мен мехринга туймай севдим.
Ширин ширин хаёл суриб
Исминг дилда куймай севдим.
Сен билмайсан
катор катор йулларимда
Кайтиб севдим
Айтолмадим кайтиб сенга бир бор
Лек олохга айтиб севдим!!!