Тушида уни катта арслон қуваётган экан. Сўнг у одам дарахтга чиқиб баланддаги шохга ўрнашиб олибди. У пастга қараганида, арслон уни хали хам кутиб турганини эди. Шунда одам ўзи ўтирган шохни бошига қаради. У ерда иккита каламуш у ўтирган шохни атрофида тинмай айланиб шохни кемиришаётганини кўрди.
Каламушларнинг бири қора, иккинчиси оқ ранг эди. Бу кетишда шох тез орада қулаши аниқ эди.
Кейин у одам қўрқинч билан яна пастга қаради ва у ерда айнан у қулаб тушадиган жойда катта қора
илон оғзини очиб, у одамни кутиб ётганини кўрди. Одам яна ушлаб олишга у бу нарса бормикин дея
атрофига қаради. Ёнида асал ари уяси турган шохни кўрди. Ундан асал томчилари оқиб турарди. Одам
асалдан татиб кўрмоқчи бўлди ва бўйнини чўзиб, асал томчиларидан еб кўрди. Асал жуда мазали экан.
У одам яна бир томчи татиб кўрди. Шунда у томчи кетидан томчини еявериб, асални ширинлигига берилиб, шохни ғажиятган каламушлар, арслон ва қора илон хақида унутиб қўйди.
Бирданига шох синган вақтда уни кутиб турган барча хатарлари эсига тушди ва у уйғониб кетди.
Шунда у тушини таъбирчига айтиб берди.
Таъбирчи айтди: "Тушингда кўрган арслон у сени ўлиминг. У хар доим қаерга борсанг хам сени кетинган қувиб юради. Қора ва оқ калмушлар кун ва тун. Қораси тун, оқи кун. Улар шохни кемиришганида тушган хар бир дарахтни бўлаги, бу сени ўтган вақтинг. Улар шохни ғажигани сайин сени ўлиминг яқинлашади. Катта оғизли қора илон эса сени қабринг. У сени унга келиб тушишингни кутиб туради. Асал ари уяси эса бу дунё ва ундан оқиб турган томчилари дунё лаззатлари. Биз ўша лаззатлардан бир донасини бўлса хам татиб кўргимиз келади. Кейин яна ва яна хохишимиз ортиб боради. Шу орада эса биз вақтимиз хақида, ўлимимиз хақида ва борадиган қабримиз хақида унутиб қўямиз."
Аллоҳни ўзи бизни уйқудан уйғонишимизни насиб этсин ва бизни кеч бўлишидан аввал сақлаб қолсин.
#Админ_киритди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев