Юрагинг тилка пора бўлдими?
Я Фаттаҳ де!
Мусибатдамисан,узоқларга кетгинг кeляптими?
Я Вакийл, Я Вакийл де!
Қалбинг синдими, ҳақоратларда қоврулдингми?
Я Жаббор, Я Жамийл де!
Гуноҳларинг кабирми?
Я Тавваб, Я Ғофур, Я Авуф де!
Ҳеч ким сени тушунмаяптими,
кераксиз, кимсасиз, ёппа ёлғизмисан?
Я Мужиб, Я Роҳийм, Я Роҳман де!
Роббим де,Аллоҳим де, Парвардигорим де,
Я Ҳай, Я Қойюм, Я Азим,
Я Ҳалийм, Я Барий, Я Вадуд,
Я Мутакаббир, Я Мусаввир
жисмимни мукаммал ва гўзал яратганингдек, икки дунё xaётимни ҳам гўзал ва мукаммал шаклда тақдир қил де!
Де деявер, сўра сўрайвер,
мусибатдасан, мазлумсан,
истаганингни бажо этадиган Зот қаршисида пардалар кўтарилиб, истакларинг тўсиқсиз етиб борадиган
Бу ҳаёт қонунидир, йиғлама!
Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса, йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.
Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам, йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.
Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам, йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.
Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам, йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.
Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам, йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин!
#Билол.
ГУНОҲНИНГ МИСОЛИ.
------
Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
1) Гуноҳнинг мисоли саратон ярасига ўхшайди. Қачонки, жисмда саратон яраси бўлса, шифокорлар айтадиларки, унинг бир муолажаси, жарроҳлик орқали уни чиқариб ташлансин, агар чиқариб ташланмаса, у яра катталашади ва жисмоний ўлимга сабаб бўлади. Ҳудди шундай гуноҳнинг ҳам бир муолажаси шуки, уни тарк қилинсин. Агар инсон гуноҳни тарк қилмаса, у ҳолда гуноҳ одати катталашади ва инсон учун маънавий ўлимига сабаб бўлади.
2) Гуноҳнинг мисоли оловнинг чўғига ўхшайди. Бирорта ақлли инсон чўғ кичик бўлсин ёки катта, унга қўл теккизмайди. Ундан узоқ туради. Сўраб кўрингчи, шунчалик ялтироқ, шунчалик порлоқ бўл
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди.
***
Хулқлар ичида ёлғончиликни жуда ёмон кўрардилар.
***
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг суюмли амал оз бўлса ҳам давомли бўлгани эди.
***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши, энг сахий ва энг шижоатли инсон эдилар.
***
Агар одамларга имомлик қилсалар намозни енгилроқ, ўзлари ёлғиз ўқисалар узунроқ ўқирдилар.
***
Агар ёнбошласалар ўнг қўлларини ўнг ёноқлари остига қўярдилар.
***
Агар қазои-ҳожат қилмоқчи бўлсалар, ерга пасламагунларича кийи