Предыдущая публикация
Дилда иймон бўлса гар,
Ҳар ҳафтада, ҳар сафар,
Вақт топиб имкон қадар,
Жумада кўришайлик!
Қўлласин бизни Аллоҳ,
Тўкилсин тутдай гуноҳ,
Ният қилдим иншаллоҳ,
Жумада кўришайлик!
Нелар бор бу бошларда,
Кўздан оққан ёшларда,
Учрашгандек ошларда,
Жумада кўришайлик!
Артиб дилдан гардларим,
Елкалайсиз дардларим,
Аллоҳ берган мардларим,
Жумада кўришайлик!
Орзу эди бир замон,
Бормоқлик масжид томон,
Анвар дер; эсон-омон,
Жумада кўришайлик! 🕋
Анвар Нишонов
ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !
@Anvar_Nishon https://t.me/Umr_Uzoq
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев