Билол розияяллоҳу анҳу ва унинг чеккан азоб-уқубатлари
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу саҳобалар оламининг энг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиддаги муаззини бўлган. У асли Ҳабашистонлик бўлиб, Маккадаги худосиз бир киши қўлида қул эди. Унинг Исломга киришини, табиийки, хўжайини ёқтирмади ва шафқатсизларча жазолади. Исломнинг энг ашаддий душмани бўлган Уммая-ибн-Халаф қуёш тиккага келганда уни қизиган қумга ётқизар ва қимирлай олмасин, деб кўкрагига оғир тошни бостириб қўярди. Кейин ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуга дер эди:
«Ё Исломдан воз кечасан ёки жазирама иссиқда тинканг қуриб ўласан». Ҳатто ана шундай қийноқ азобида ҳам Билол ро