Энди талпинишлар ўтмишда қолди.
Соғиниб келмайсан, кутмайман, мен ҳам.
Юрак ҳам хижронга кўника олди.
Сен сокин яшайсан, баҳтиёр, хуррам.
Бироқ, мен ҳам ортда яшамаябман.
Елкамга тош ташиб хориди, ҳаёт.
Мен хатто чекишни ташламаябман.
Қанотларин бир-бир қоқишиб кетди.
Юзимдан бошқа юз кўрмаган, нурлар.
Сенсизлик фанидан дарс бераябди,
Сенсизлик нелигин билмаган кунлар.
Меҳрибон экансан, керагидан кўп.
Сендан сўнг музладим, ёмон музладим.
Кетганингдан буён тополганим йўқ,
Ҳамманинг кўнглидан сени изладим.
Балиқ овчи қушдек санғидим тоза.
Ҳаворанг денгизлар ўйида сармаст.
Кипригингда қўниб, туш кўрай десам,
Афсус, кўзларинг ҳам меники эмас.
’’Бахтли бўлинг ‘‘ дейсан, ʼʼ бахт топин‘‘дейсан.
Қаршингда жилмайиб қўйишга шайман.
Мени деб, шунчалар ғам чекиб турсанг,
Айт, қандай тамаки чекмай яшайман.
Сира ўзгармабсан, ўшаман, мен ҳам.
Қайғуришлар ўша, дардлар ҳам ўша.
Қачондир чекишни ташлайман, сен ҳам-
Бугундан йиғламай яшашни бошла !!!
УМИД(файз)АБДУМАННОНОВ.!!!
@Umidfayz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 19
Sensizlik neligin bilmagan kunlar.
Qayg‘urishlar o‘sha, dardlar ham o‘sha.
Qachondir chekishni tashlayman, sen ham-
Bugundan yig‘lamay yashashni boshla !!!
rahmat salomat bo‘ling hamisha.
Undan suv ichmoqqa koʻngil koʻnmaydi.
Seni yoʻqotganim angladim
bugun,
Bugun topolmasam umrim
tugaydi.
Шеър бошланган ва тугалланган (айримларникидек чала эмас).
Рости жуда хурсандман бу ютуғдан. Офарин дейман. Бунданда улкан зафарлар тилайман сизга ука.