Ким кимни севганидан чекади афсус,
Ким эса йўқотиб, сарсон саргардон.
Мени юрагимда бордир ажиб ҳис
Оллохим сийлаган Сендек инсондан!
Соғинчинг бир лаҳза қўймаса ҳам тинч,
Ҳижронларинг турса кунда ўлдириб.
Борлигинг мен учун ҳаммадан устун,
Оллоҳга шукрим бор таъзим келтириб!
Асли яшамоқдан бир маъно борми,
Сени деб кимлардир чекмаса озор?!
Дилинг ўртамаса ширин туйғулар,
Кимдир соғинмаса кечалар бедор...
Ким учун қалбининг кошонасиман,
Мендан бошланади ҳаёт нафаси.
Ҳар юрак зарбида бонг урмоғи рост,
Исмим жаранги-ю, ишқим нафаси.
Бизларга ярашар шундайин кунлар,
Севгидан юксалар ҳар кун қасримиз.
Гарчи масофалар олис бўлса ҳам,
Қара, доим бирга бизнинг қалбимиз
* * *
Сени кўп қийнадим, афв эт юрагим,
Сени демаганлар учун ҳам кечир.
Керак қилмагани учун керагим,
Сен уни илтимос, бағрингдан ўчир!
Ўртаниб жабрлар этма ўзинга,
Оғриб азобларга қўйма жонимни.
Сенга қуяверсам танамда кезиб,
Унинг ҳаёлларин излар қонимни!
Кечир, жабр қилдим битта жонинга,
Жон турар масканнинг деворлари дарз.
Ҳол сўраб боришлик сенинг ёнинга,
Бир кун тўламоғим керак бўлган қарз!
Бир кун хаста бўлсанг, мен деб бўларсан,
Қара, соғинчларда ўртадим чунон.
Мендан ўпкалама, менинг айбим йўқ.
Кўнгил деганимнинг ишлари ёмон!
Юрагим, жафокаш, садоқатли дўст,
Яна не кунларни солгум бошинга,
Гоҳида овозинг эшитгум аранг,
Гоҳ кунда Азроил келар қошинга!
Билсанг, иккимизда битта