▪
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида муслима аёл қўшнисининг фарзандларига маънавий таълим бергани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Манас Шинжонлик 57 ёшли Ҳосият Аҳмет 2017-йилда ҳибсга олиниб, номаълум томонга олиб кетилган, бироқ унинг иши ҳақидаги маълумотлар халқаро ОAВга ҳозиргина тақдим етилган.
Ўз маҳалласида Хосият болаларга ислом дини асосларини ва Қуръон тиловатини ўргатган, Муқаддас китобнинг икки нусхасини уйда яширган, бошқа маҳаллий аҳолида еса узоқ вақт давомида Қуръон бўлмаган – китоблар хавфсизлик кучлари томонидан мусодара қилинган. Wионеwс хабарига кўра, хавфсизлик кучлари Ҳосиятнинг уйига бостириб кириб, бошига халта кийиб, уни номаълум томонга олиб кетишган. Ўшандан бери уни на қариндошлари, на қўшнилари кўрмаган. Aёл айбдор деб топилиб, 14 йилга, жумладан, йетти йил болаларга диндан дарс бергани ва яна йетти йилга Қуръон нусхаларини сақлагани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар беради ИсламНеwс.
Изох: Ислом қулатилиб, дунё куфр олами бошқаруви остига ўтганидан кейин, улар қўл остидаги мустамлака юртларини майда давлатчаларга бўлиб юборишди. Хар бир давлат таълим программалари учун БМТнинг ЮНЕСКО сингари ташкилотлари атайин сақофий программалар ишлаб чиқиб, исломий ва бошқа юртларда, ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришди.
Натижада хар бир юрт, давлат ва фуқоролар ўз юртлари, миллати ва мамлакатлари манфаатидан нари ўта олмайдиган бўлиб қолишди. Натижада уларнинг фикрлаш худудлари хам, сунъий чегараларга итоат қилиб, бошқа юрт ишларига аралашмаслик керак деган фикрий қоида асосида шаклланиб бораяпти.
Ислом уммати хам, куфр сақофати остида ватанпарварлик туйғулардан таъсирланиб, мусулмонлар ўз юртларидан ташқаридаги уммат вакилларидан жавобгарликларини инкор қила бошлашди. Улар хам, “биз фақат ўз юртимиздаги вазиятлардан жавобгармиз, бошқа юртда бораётган зулмларга қаршилик қилишдан масул эмасмиз, уларнинг ички ишларига аралаша олмаймиз” деган гапларни шиор қилиб олишди.
Аслида ундай эмас! Уммат – оламда ягона, бир бутун вужуд бўлиб, уларни “Ла илаха иллоллох, Мухаммадурросулуллох” калимаси, яъни Ислом ақидаси ва ундан балқиб чиқувчи (хар бир алоқа харакат ва амалларимизни тартибга солувчи) Ислом сақофати бизларни бирлаштириб туради. Асло куфр сақофати, таълимот ва қадриятлари эмас!
Биз Мусулмонлар – нафақат уммат устидаги балки кофирлар устида турган, бораётган барча зулмларни бартараф этишдан хам, масулмиз! Оллох бизни инсоният учун рахмат қилиб юборди. Бу эса, олам фақат Ислом адолатини кутаётгани, бу рисолат рўёбга чиқмаса, зулм хеч қачон кўтарилмаслигига далолат қилади.
Ислом – мусулмоннинг қўлида турган амонат! Дунё зулмат остида, нажот кутиб турганида, амонатни, Исломни дунёдаги ўз ўрнига қайтариш хар бир мўъминнинг зиммасидаги фарз амалларидан балки у бажариши керак бўлган барча фарзларининг гул-тожи деб билишимиз керак!
Оллох биздан, юқоридаги ва унга ўхшаган минглаган, балки миллионлаган сингилларимиз хақида албатта сўрайди. Биз, уларни зулмдан қутқариш учун, шунингдек Оллохнинг маломатига қолмаслик учун қандай харакат қилишимиз керак?
Зулм – залолат наслидан бўлиб, залолат хидоятдан ташқаридаги барча холатларни ўз ичига олади. Демак дунё залолат остида қолганлигидан зулм оламнинг хар бир четида давом этаяпти.
Оламнинг хар бир четида яшаган Мусулмон ўз юртида залолатга қарши хидоят остида кураш олиб борар экан, Оллохдан инсоният устида турган зулмларга сукут қилганлар сингари қаттиқ гунохдан фориғ бўлишимиздан умид қиламиз! Акс холда бир аёл учун жавобгарлик юки ўта қаттиқ Оллох сақласин! Оллохнинг йўлида бор имкониятимизни сарф қилиб, унинг рахматидан умид қиламиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 14
Бизни ба'зи аеллар корни тук эгни буд булиб туриб, эркинликда яшаб туриб дийну- диенат нималигини билмайди. Нафакат бировни, балки уз боласини хусни хулк ва роббисини танитиб тарбиияла олмайди!
булиб Сабир Берсин АМИЙН
панохида асрашини сураб Дуо киламан
Омин