-------
Эй, фарзанд!
.
Аллоҳ ризосини истасанг, қуйидагиларга амал қил.
.
Аллоҳ Мусога (а. с. ) марҳамат этди:
«Эй, Мусо! Мен учун нима хизмат қилдинг?»
Мусо:
«Ё Роббим! Сен учун намоз ўқидим, рўза тутдим, тасбеҳ айтдим, садақа бердим. . . »
Аллоҳ яна марҳамат қилди:
«Эй, Мусо! Буларнинг ҳаммаси ўзинг учун. Намоз ўқиган бўлсанг, эвазига жаннат бераман.
Рўза тутган бўлсанг, қабрингда ва сиротда сенга нур бўлади. Тасбеҳ айтган бўлсанг, жаннатда
ўзингга мевали дарахтлар бўлиб кўкаради. Садақа берган бўлсанг, радди бало, яъни сенга
келадиган бало-қазоларга, фалокатларга қарши туради. Барча бу қилган ишларинг ўзинг учундир.
Мен учун нима қилдинг?»
Мусо(а. с):
«Аллоҳим! Сен учун нима қилишим зарур?»
Аллоҳ таоло:
«Мен учун бир кишини сев, уни ўзингга дўст тут! Севганингни Мен учун сев, севмаганингни
ҳам Мен учун севма! Мен фақат қулимдан шундай қилсагина рози бўламан», деди.
Расулуллоҳ (с. а. в) марҳамат этадилар:
«Бир киши бир гуноҳ қилмоқчи бўлганида Аллоҳни ёдга олиб, Унинг учун ўша гуноҳдан дарҳол қайтса, воз кечса, Аллоҳ ўша кишига атаб икки жаннат яратади,
ҳар бир жаннат катталиги, кенглиги эни-бўйига саксон минг газлик йўл узунлигидадир».
Эй, фарзанд!
Бир кишининг қазо ва қадарга рози бўлиши мақбул бир банда эканига ишоратдир. Қазо ва қадарга исён қилиши эса осий бир қул эканини билдиради. Ҳар қандай изтиробга, ғам-андуҳга нисбатан ғазабланиб исён этмоқ ҳам шундай. Машаққатдан, ғамдан, қийинчиликдан сабр билан ўтмоқ керак.
Эй, фарзанд!
Аллоҳга итоатли бўлмоқни истаган банда ҳар сўзида:
«Иншааллоҳ» дея бошлаши керак.
Пайғамбар (с. а. в. ) марҳамат этадилар:
«Инсон учун ҳар қандай бир ишни бошлаётганда
«Иншааллоҳ» демоқдан хайрлироқ ва гўзалроқ бир сўз йўқ».
Бир иш учун «Иншааллоҳ» деб сўзга киришмоқ ёки иш бошламоқ ўша ишни Аллоҳга ҳавола этмоқдир. «Агар Аллоҳ хоҳласа» демакдир.
Кишининг кўнгли уч нарсада очиқ ва бўш бўлиши керак:
1. Қуръони карим ўқиётганда.
2. Зикр қилаётганда.
3. Намоз ўқиётганда.
Иброҳим Адҳам ҳазратлари айтадиларки, кўнглини ҳам уч ҳолда ҳозирламаган киши учун раҳмат ва файз эшиклари очилмайди. Бир кишининг ориф эканининг уч аломати бор:
1. Жимлиги (сукути) — тафаккур
2. Боқиши (қараши) — ибрат.
3. Хоҳиши (истаги) — ибодатдир!
"ЭЙ, ФАРЗАНД"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев