------------
Аллоҳ таоло бундай буюради:
«Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз!
Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир»,
(Ҳашр сураси, 18-оят).
Эй инсон, билиб қўйки, доим ёмонликни хоҳлаб турувчи нафс сенга шайтондан ҳам хавфлироқ душмандир. Шайтон нафсинг ҳою ҳаваси сабабли бўйнингга миниб олиб, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Нафсинг эса сени беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб қўяди! Чунки нафс табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишингни истайди. У доимо сени беҳуда ва ботил (бузуқ) нарсаларга ўралаштиради. Беҳуда кибр-ҳавога йўлиқтиради. Агар нафсингдан
мамнун бўлиб, унинг хоҳишларига юрсанг, манзилинг фалокат ва ўлимдир. Янглиш ҳисоблар ва хом хаёлларингдан хабардор бўлмасанг, охири ҳалок бўлишинг муқаррардир. Агар нафсни тийишга ожизлик килсанг, у сени ёнғинга олиб боради. У ҳолда асло яхшиликка қайтиш умиди йўқдир. Шу боис нафс балоларнинг боши ва разолатлар манбаи, дейилган. Шайтон учун гуноҳлар омили бўлган нафсни дўст тутган одам Яратганни таний олмайди. Ҳар бир инсон Аллоҳ йўлида нималар қилгани ва ўтган умри тўғрисида ана шундай мулоҳаза юритса, бу туфайли қалбини поклайди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз бундай дедилар: “Бир соатлик тафаккур бир йиллик (нафл) ибодатдан яхшироқдир”.
Имом Абу Лайс тафсирида ҳам шундайдир. Ақлли мусулмон бўламан деган одам олдинги ва кейинги хатолари ва гуноҳларидан воз кечсин, ўзини Аллоҳга муқарраб этадиган гўзал феъл-атворлар тўғрисида ўйласин ва уларга соҳиб бўлиб, охиратини қутқарсин, беҳуда ва фойдаси йўқ амаллар қилмасин, ёмон феъл ва туйғуларни тарк этишга шошилсин, доимо Аллоҳни ёдда тутсин, ҳаром ва тақиқларга яқинлашмасин, ғайриахлоқий ва ғайримашруъ истакларидан қочиб, сабру сабот кўрсатсин, нафснинг шаҳвоний истакларига тобе бўлмасин!
Нафс тарбияси хусусида улуғларимизнинг сўзлари шундай. Сулаймон (алайҳиссалом): «Менинг наздимда, нафсини синдириб тарбиялай олган киши ёлғиз ўзи бир шаҳарни босиб олган жангчидан ҳам кучлироқдир», – деди.
Ҳазрат Али: «Мен билан нафсим бир сурувнинг чўпонига ўхшаймиз. Чўпон, бир томондан, сурувни тўплайди, иккинчи тарафдан, сурув ёйилиб кетаверади. Ким нафсини ўлдириб, уни истакларидан тия
олса, раҳмат кафанига ўралади ва каромат тупроғига дафн этилади. Кимки қалбидаги илоҳий ва инсоний туйғуларни қатл этса, лаънат кафанига тиқилади ва азоб тупроғига дафн этилади», – деди.
Яҳё ибн Маоз: «Аллоҳ буюрган аҳлоқ асосларига мослашиш
ва нафснинг завқу сафо орзусини синдириш учун нафсинг билан жиҳод қил! Оз ухла, оз сўйла. Беҳудага сўзламаслик, инсонларга ва бошқа жонзотларга озор етказмаслик ва кам емак нафсни ҳавойи истаклардан қайтаради. Оз ухлаган одам тўғри тушуниш малакасига эга бўлади. Камгап киши бир қатор офатлардан омон қолади. Инсонларга ва бошқа жонзотларга озор бермаган киши бир қатор мақсадларига етишади.
Ейишни камайтирган киши нафснинг шаҳвоний истакларини қийналмай бартараф қила олади. Қорин тўйгунча ейиш қалбни сўқир қилади ва инсоний феъл-атворлар йўқолишига сабаб бўлади. Оз емак қалбга нур ато этади. Очкўзлик ва тўқлик эса кишини Аллоҳдан узоқлаштиради. Шунинг учун ҳам
Расулуллоҳ алайҳиссалом буюради:
“Қалбларингизни очлик билан нурлантиринг, нафсингизга қарши жиҳод қилиб, уни тарбиялашда очликни ва ташналикни қурол сифатида ишлатинг. Жаннат эшигини қоқишни очлик билан давом эттиринг”.
Нафс ислоҳи учун у билан жанг қилган кишининг мукофоти жанг майдонида душман билан уришганнинг мукофоти сингаридир. Аллоҳга муқарраб бўлмоқ учун нафсни очлик ва ташналик билан тарбиялашга интилишдан гўзалроқ амал йўқ.
Кимки меъдасини узлуксиз тўлатиб турса, маънавият оламига киролмайди, маънавиятдан завқ ололмайди ва ибодатнинг тотини ҳам ҳис қилмайди.
"Мукошафатул қулуб".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев