Онам-а, онам...
(ибрат учун илиндим.)
Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз