ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШ ВА УЛАРГА САВОБ АТАШ
----
“Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”.
Шарҳ: Аҳли сунна ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилган амалидан манфаат олишларига иттифоқ қилишган.
Мусулмонларнинг унинг ҳаққига қилган дуолари, айтган истиғфорлари ва унинг номидан қилган садақалари ва ҳажлари бунга мисолдир.
Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми, деган масалада ихтилоф бўлган.
Баданий ибодат рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат.
1. Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) “Баданий ибодат савоби ўлганга етади”, деганлар.
2. Шофеъий ва Молик “Етмайди”, дейдилар.
Ўлганга ўзидан бошқанинг савоби етишига далил Қуръонда,
Аллох азза Жалла айтади:
----
Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида
фарз қилингандир.(Нисо сураси; 103-оят)
Ҳар вақтда ҳам, ҳар намоздан кейин ҳам Аллоҳни зикр этиш тарғиб қилинади. Аммо бу одати каримада бу иш айниқса хавф намозидан кейин Зарур экани таъкидланмоқда.
“Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг”
Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам, яъни ҳамма ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилиб, Ундан душман билан бўладиган жангда ғалаба – нусрат сўралади.
Уруш тугаб, хавф-хатар кетиб:
Хотиржам бўлган
Рамазон - Қуръон ойи:
Мулк сураси фазилати ....
_______________
Таборак (Мулк) сурасида ер, осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги ҳикматлар, Аллоҳнинг қудрати, бу дунёда имонсиз ўтганларнинг охиратдаги афсус-надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар – ер ютиши, осмондан бало ёғилиши хавфи, ҳидоят, залолат каби масалалар баён этилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар.
(Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон ди