АЛЛОХНИНГ ГУЗАЛ ИСМЛАРИ.
1. Аллоҳ.
Аллоҳ лафзи «алаҳа» феълидан олинган
«илоҳ» масдарига мансуб бўлиб маъбуд -
ибодат қилинган зот - маъносини
англатади. Арабларда «илоҳ»нинг
аввалига алиф ва лом ҳарфлари
киритилган ва «ал-илоҳу» ҳосил бўлган.
Сўнгра ҳамзанинг ҳаракатини ломи
таърифга нақл қилинган ва бир жинсдаги
икки ҳарфни идғом қилингандан кейин
«Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган.
Аллоҳ лафзи яккаю ягона маъбуди ҳаққа
исм бўлиб қолган. У зотдан бошқага бу
исм ишлатилмаган.
Баъзи уламолар, Аллоҳ исми аъзамдир,
деганлар. Бу лафзи жалола ҳақида Ибн
Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар алоҳида
китоблар ҳам ёзганлар.
2. Раҳмон.
«Раҳмон» – улуғ неъматларни берувч