ҲУЖУРОТ СУРАСИДАН 10 ТА ОЛТИН ҚОИДА
_____________________
-------------------------------------
Қуръони карим одамларни Аллоҳга яқинлаштириш учун йўл-йўриқлар сифатида нозил қилинган. Энг яхши йўл-йўриқлардан бири Қуръоннинг «Ҳужурот» сурасида келтирилган.
18 оятдан иборат бу қисқа сурада бошқа одамларга нисбатан одоб – одамлар билан ўзаро алоқа қилишнинг ахлоқий меъёрлари баён этилган.
1. Фа Табаййану
«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» [6 оят].
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларга биз оладиган янгиликлар ва ахборотларни диққат билан текширишни, бошқаларга хабар қилишдан о