(Ушбу шеърим қалби тоза ва иродали мард аёлларимиз учун !!!)
...................................
Ёлғиз аёл метин бўлар,
Йиғлаб умри ўтин бўлар,
Ўт қўйманглар у шўрликга...
Бағри ёниб тутун бўлар!
Кўзларида яшайди ёш,
Ўзи қайғу ўзи сирдош,
Аравани ёлғиз тортар...
Кеча кундуз қучиб бардош!
Тўр меники деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди,
Ками кўсти бўлмаса ҳам...
Кўнглини тўқ тутолмайди!
Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас,
Гар билсангиз дилбандининг...
Бир кам деган ғами бўлмас!
Жон беради болам дея,
Зар чопонда юрсин дея,
Ўз умрини қурбон қилиб...
Тахт ясайди фарзанд дея!
Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
Қалби эмас туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг...
Хилол ёлғиз, Тангрим ёлғиз!
Кулган юзин хунук деманг,
Йиғлаб турса тузук деманг,
Дилгинасин билмай туриб...
Қадамини бузуқ деманг!
Йиқилганда беролмайсиз,
Тик қаддини кўролмайсиз,
Эй осийлар керилманглар...
Бевадек мард бўлолмайсиз !!!
ЁЛҒИЗ БЎЛСА КУНИ ЁЛҒИЗ...
ҚАЛБИ ЭМАС ТУНИ ЁЛҒИЗ...
ҒИЙБАТ ТОШИН ОТАВЕРМАНГ...
ХИЛОЛ ЁЛҒИЗ ТАНГРИМ ЁЛҒИЗ !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2