Аёлини эркалаш
---
Урва ибн Зубайр Оиша онамиздан «Холажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда сизларга қандай муомала қилардилар?» деб сўраганларида, онамиз «У зот қайси аёлларининг уйида турган бўлсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан туриб чиқмас эдилар» деб жавоб берган эканлар. Шунда Урва ҳазиллашиб, «Ўша аёл сиз бўлган бўлсангиз керак, холажон?» десалар, онамиз кулиб қўйган эканлар.
Беш марта масжидга намозга чиққанларини ҳисобга олсак, кун давомида ширин муомала қилганлари маълум бўлади.
Мана сизга чин мусулмон хотинига қандай муомала қилиши кераклиги борасида буюк ибрат!