Биз жуда ҳам бой яшар эдик. Жудам ҳам. Отам қаерга қўл узатсалар етар эди гўё. Уйда яна бир инсон аммам яшар эдилар. Уларни турмушлари бўлмай қайтиб келгандилар. Вақтлар ўтиб эрсизлик уларга ҳар тарафлама таъсир қила бошлади. Аввалига қулоқлари оғирлашди, кўзойнакка мухтож бўла бошладилар, жиззаки, урушқоқ бўлиб қолдилар. Ота онасидан кейин падарим худди онасидек ғамхўрлик қилардилар. Беозоргина аммам бизларни жудаям яхши кўрар эдилар. Фарзандлари йўқлиги сабаб рахмим ҳам келарди. Айни шу дамда катта аёл бўлиб уларнинг ўтган умрларини тахлил қила бошладим ва қўрқиб кетдим. Ёлғиз ўтиб бирор бора таъна қилмаганликларидан офарину тасаннолар дегим келди. Тўғрида ёлғиз яшаш, ёлғиз ўтиш, яна ка